04:25 19 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1149)
280 0 0

Ўзбекистонда сўнгги етти соат ичида коронавирусга чалинган яна икки бемор ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг ҳар иккиси пойтахтлик.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ўзбекистонда яна икки нафар коронавирусга чалинган фуқаро вафот этди. Уларнинг умумий сони 390 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

“Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 82 ёшли П.Х. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 48 ёшли С.Х. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди”, - дейилган хабарда.

13 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 47 287 (+245) тага етган.

Янги касалланганларнинг  231 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари эса Тошкент вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу пайтга қадар 43 866 (+355) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 031 нафар даволанмоқда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1149)
Теглар:
коронавирус, Ўзбекистон

Асосий мавзулар