01:13 28 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Жамият
Ҳавола олиш
409 0 0

Ўзбекистонда эндиликда суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчининг автотранспортини ушлаб туриш тартиби бекор қилинади.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ўзбекистонда суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби бекор қилинади. Бу Сенат маъқуллаган Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунда кўзда тутилган.

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддасига, транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартибига ўзгартиш киритилмоқда.

“Эндиликда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқарганда уларнинг автотранспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби бекор қилинади. Бу билан фуқаролар мулк ҳуқуқларининг кафолатлари кучайтирилади. Бу эса фуқароларга нисбатан жазо базасини қисқартирган ҳолда коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади”, - дейилган Сенат хабарида.

Маъқулланган қонун президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингандан сўнг кучга киради.

Асосий мавзулар