04:30 19 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1149)
156 0 0

Ҳозирда мамлакатда 3 224 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 483 нафари оғир, 246 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 197 кишида коронавирус аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 47 620 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 144 нафари Тошкент шаҳрида, 23 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Наманган вилоятида, 8 нафари Сурхондарё вилоятида, 7 нафари Фарғона вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 57 ёшли Р.Р. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 33 ёшли Л.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Қурбонларнинг умумий сони 394 нафарни ташкил этмоқда.

Шу пайтга қадар 44 002 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 224 нафар бемор даволанмоқда.  Улардан 483 нафари оғир, 246 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1149)
Теглар:
коронавирус, Ўзбекистон

Асосий мавзулар