Қулайроқ ўтириб олинг - онлайн дарслар бошланди

CC0 / pixabay.com / Телевизионный пульт
Телевизионный пульт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда онлайн дарсларни National Geographic, Eurosport, ТВЦ, “Охота и рыбалка” ва Fashion TV телеканаллари орқали намойиш этиш бошланди.

ТОШКЕНТ, 14 сен - Sputnik. Халқ таълими вазирлиги 14 сентябрдан бошланган телеэфир орқали узатиладиган онлайн дарслар жадвалини эълон қилди. 

Ўзбек тилида таълим оладиган синфлар учун:

1-4 синфлар учун дарслар соат 08:30 дан - 14:50ка қадар “National Geographic” телеканали орқали намойиш этилади. Ушбу дарслар тушдан сўнг соат 15:38 дан бошлаб такроран эфирга узатилади. 

5-8 синфлар учун дарслар соат 08:30 дан - 16:25га қадар “Eurosport” ва “ТВЦ” телеканаллари орқали намойиш этилади. Ушбу дарслар такроран соат 16:51дан бошлаб намойиш этилади. 

9-11 синфлар учун дарслар соат 08:30 дан - 14:15га қадар “Охота и рыбалка” ва “Fashion TV” телеканаллари орқали намойиш этилади. Ушбу дарслар такроран соат 14:51дан бошлаб намойиш этилади. 

Рус тилида таълим оладиган синфлар учун онлайн дарслар ушбу телеканаллар орқали ўтказилади, фақат жадвал вақти бироз фарқ қилади.  

Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими ва Махсус комиссия қароига кўра, Ўзбекистон ҳудудида мактаблар туман депутатлари Маҳаллий кенгаши хулосасига кўра очилиши мумкин. Қарор ҳар бир ҳудуддаги мавжуд эпидемиологик ва бошқа вазиятдан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади. 

Ундан ташқари ота-оналар ҳам болаларини мактабга юбориш ёки юбормаслик ҳақида ўзлари қарор қабул қилишлари мумкин. Мактабга бормаган болалар эса “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали талим олади.

 

Янгиликлар лентаси
0