05:19 19 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1149)
98 0 0

Аввалроқ Ўзбекистонда мактаб ўқитувчиларидан оммавий равишда коронавирусга тест олинаётгани хабар қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Бухоро вилоятида 239 нафар мактаб ўқитувчиси ва техник ходими коронавирусга чалингани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Мустафоева иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Мактабларда анъанавий таълим бошланишидан олдин вилоятда барча ўқитувчи ва мактаб ходимлари коронавирусга тест топширишган. Ҳозирга қадар 18 831 нафар ўқитувчи ва техник ходимдан тест олиниб, уларнинг 239 нафарида коронавирус аниқланган:

  • Бухоро шаҳрида 3259 нафар ўқитувчидан 46 нафарида;
  • Когон шаҳрида 666 нафар ўқитувчидан 11 нафарида;
  • Олот туманида 1237 нафар ходимдан 23 нафарида;
  • Бухоро туманида 1843 нафар ходимдан 22 нафарида;
  • Вобкент туманида 1903 нафардан 33 нафарида;
  • Қоракўл туманида 1575 нафардан 20 нафарида;
  • Пешкў туманида 855 нафардан 29 нафарида;
  • Ромитан туманида 1860 нафардан 15 нафарида;
  • Когон туманидаги 955 нафардан 9 нафарида;
  • Ғиждувон туманида 2608 нафардан 10 нафарида;
  • Қоровулбозор тумани 385 нафардан 7 нафарида;
  • Жондор туманида 857 нафардан 8 нафарида;
  • Шофиркон туманида 828 нафардан 5 нафарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда пандемия шароитида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида мактаб ўқитувчиларидан оммавий равишда коронавирусга тест олинаётгани хабар қилинган эди

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1149)
Теглар:
Бухоро, Ўзбекистон, коронавирус

Асосий мавзулар