COVID-19: Ўзбекистонда қурбонлар сони 400 нафарга етди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишКаталка
Каталка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони 48 мингдан ошиб кетди. 400 киши эса вирус қурбонига айланган.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистонда ўтган тун давомида яна икки нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 400 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

“Юнусобод туманида яшаган 63 ёшли Н.Қ. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 42 ёшли О.Б. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди”, - дейилган хабарда.

Лечение больных с COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
ФВВ тизимида икки нафар ходим коронавирус асоратлари туфайли вафот этди

Шунингдек, ўтган тун давомида яна 197 кишида коронавирус аниқланган. Касалланганларнинг умумий сони 48 192 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланганларнинг 117 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Наманган вилоятида, 20 нафари Тошкент вилоятида, 12 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Хоразм вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Фарғона вилоятида, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу пайтга қадар 44 526 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 266 нафар даволанмоқда. Улардан 451 нафари оғир, 243 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар лентаси
0