12:44 29 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Жамият
Ҳавола олиш
71 0 0

Поездлар бугун ва Самарқанд ва Тошкент шаҳрига етиб келди. Олиб келинган барча фуқаролар карантин зоналарига етказилди.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Махсус поезд рейслари орқали Россиянинг Самара ва Екатеринбург шаҳарларидан 1681 нафар Ўзбекистон фуқаролари олиб келинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 12 сентябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 834 нафар фуқаро билан “Кинел” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.

“Мазкур поезд бугун эрта тонгда Самарқанд шаҳрига етиб борди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда вилоятдаги карантин зоналарига етказилди”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, 847 нафар фуқаролар билан 12 сентябрь куни  Екатеринбургдан Ўзбекистонга жўнаган поезд ҳам бугун эрта тонгда Тошкент шимолий вокзалига етиб келди.

Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.

Асосий мавзулар