Ўзбекистонда жамоат жойларида ибодат либосларида юриш тақиқи бекор қилиниши мумкин

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишДевушки мусульманки, архивное фото
Девушки мусульманки, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қонунчилик палатаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини (янги таҳрирда) қабул қилди. Ҳужжат фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўймаслик талабини бекор қилишни назарда тутади.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси депутати Расул Кушербаев телеграм каналида маълум қилди.

ЎзЛиДеП фракцияси аъзосининг маълум қилишича, қонун лойиҳасида, хусусан, қуйидагилар белгиланмоқда:

  • ҳар бир шахснинг диний таълим муассасаларида профессионал таълим олиш, шунингдек, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз фарзандларига диний амалиёт асослари ва одоб-ахлоқ қоидаларини (уй шароитида таълим бериш) ўргатиш ҳуқуқини бериш;
  • диний ташкилотлар мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бўйича судга мурожаатлар қилганда давлат божини тўлашдан озод этиш;
  • диний ташкилот рўйхатдан ўтиш жараёнида маҳалла иштирокини бекор қилиш;
  • маҳаллий диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун талаб қилинадиган шахслар сонини 100 тадан 50 тагача қисқартириш;
  • фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўймаслик талабини бекор қилиш.

Қонун лойиҳаси учта ўқишда кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан маъқулланган тақдирда Сенатга юборилади.

Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1841-моддасига мувофиқ (1998 йилда киритилган) Ўзбекистон фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришлари энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Янгиликлар лентаси
0