Ўзбекистонда коронавирус: 15 сентябрь асосий хабарлари

© Sputnik / Александр Гальперин / Медиабанкка ўтишГоспиталь COVID-19 в больнице № 122 им. Л. Г. Соколова
Госпиталь COVID-19 в больнице № 122 им. Л. Г. Соколова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сутка давомида 434 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 48 429 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Школа №27 Мирзо-Улугбекского района Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Янги ўқув йили, пандемия: мактаблар фаолият юритишга тайёрми?

Бир сутка давомида 434 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 48 429 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 197 нафари Тошкент шаҳрида, 24 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 16 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 416 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 44 942 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 93 фоизга етди.

Айни пайтда 3 085 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор –  Тошкент шаҳрида яшаган 63 ёшли Н.Қ. (эркак), 42 ёшли О.Б. (аёл), 70 ёшли М.Э. (аёл) ва 66 ёшли Т.Х. (аёл), вафот этди.

Внимание, карантин - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 15 октябрдан карантин чоралари яна қаттиқ кучайтириладими

Ўзбекистонда жами 402 киши пандемия қурбони бўлди.

Ўзбекистонга қайтган фуқаролар

Махсус поезд рейслари орқали Россиянинг Самара ва Екатеринбург шаҳарларидан 1681 нафар Ўзбекистон фуқаролари олиб келинди.

12 сентябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 834 нафар фуқаро билан “Кинел” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди. Мазкур поезд бугун эрта тонгда Самарқанд шаҳрига етиб борди. Шунингдек, 847 нафар фуқаролар билан 12 сентябрь куни  Екатеринбургдан Ўзбекистонга жўнаган поезд ҳам бугун эрта тонгда Тошкент шимолий вокзалига етиб келди.

Бундан ташқари, Uzbekistan Airways компанияси Тошкентдан Минскка амалга ошириладиган рейслар сонини кўпайтиради. 24 сентябрдан бошлаб Минскка рейслар сони бир ҳафтада икки марта амалга оширилади.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 29,3 миллиондан ошди, 930 минг киши вафот этди, 20 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (6,6 млн), Ҳиндистонда (4,8 млн), Бразилияда (4,3 млн).

Янгиликлар лентаси
0