Бош прокуратура Академияси магистратурасига кириш имтиҳонлари ўтказилди

© Генеральная прокуратура УзбекистанаВступительные экзамены в магистратуру Академии Генеральной прокуратуры
Вступительные экзамены в магистратуру Академии Генеральной прокуратуры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун “Ғалаба” боғи ҳудудидаги ёпиқ саҳна майдонида Бош прокуратура Академияси магистратурасига кириш ёзма имтиҳони бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. 15 сентябрь куни “Ғалаба” боғи ҳудудидаги ёпиқ саҳна майдонида Бош прокуратура Академияси магистратурасига кириш ёзма имтиҳони бўлиб ўтди.

Магистратурага танлов “юриспруденция” йўналиши бўйича олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар, шу жумладан прокуратура органлари ходимлари орасида ўтказилади.

© Генеральная прокуратура УзбекистанаВступительные экзамены в магистратуру Академии Генеральной прокуратуры
Бош прокуратура Академияси магистратурасига кириш имтиҳонлари ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон
Вступительные экзамены в магистратуру Академии Генеральной прокуратуры

Академия магистратурасининг “Прокурорлик фаолияти”, “Тергов фаолияти” ва “Коррупцияга қарши курашиш” мутахассисликлари бўйича 2020/2021 ўқув йилига жами 30 та қабул квотаси тасдиқланган бўлиб, танлов ҳар бир ўрин учун 10 нафар номзодни ташкил этди.

© Генеральная прокуратура УзбекистанаВступительные экзамены в магистратуру Академии Генеральной прокуратуры
Бош прокуратура Академияси магистратурасига кириш имтиҳонлари ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон
Вступительные экзамены в магистратуру Академии Генеральной прокуратуры

Ёзма имтиҳон чет тили бўйича тест саволлари ва ҳуқуқий мавзудаги эсседан иборат.

Эссе мавзулари жиноят ҳуқуқи, жиноят-процессуал ҳуқуқи, фуқаролик ҳуқуқи ва фуқаролик-процессуал ҳуқуқи каби фанлардан тузилган бўлиб, номзод ўз билим ва қобилиятларини тўлақонли намоён этиши учун таклиф этилган саволлар орасидан ўзига энг яқин бўлган мавзуни танлаш имкониятига эга.

© Генеральная прокуратура УзбекистанаВступительные экзамены в магистратуру Академии Генеральной прокуратуры
Бош прокуратура Академияси магистратурасига кириш имтиҳонлари ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон
Вступительные экзамены в магистратуру Академии Генеральной прокуратуры

Миллий сертификат ёки халқаро сертификатларнинг В2 даражасига эга бўлган номзодларга чет тилидан имтиҳонсиз максимал балл берилади.

Кириш имтиҳонини холис, очиқ ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш мақсадида Академия қабул комиссияси томонидан тегишли комплекс чора-тадбирлар амалга оширилган.

Хусусан, чет тили бўйича тест саволларини тузиш, имтиҳонни ўтказиш ва жавобларини баҳолаш учун Давлат тест маркази жалб қилинган.

© Генеральная прокуратура УзбекистанаВступительные экзамены в магистратуру Академии Генеральной прокуратуры
Бош прокуратура Академияси магистратурасига кириш имтиҳонлари ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон
Вступительные экзамены в магистратуру Академии Генеральной прокуратуры

Ёзма имтиҳонни ўтказишда кузатувчи ҳамда имтиҳон жавобларини текширишда мутахассис сифатида турли таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари ва бошқа идоралар вакиллари таклиф қилинган.

Академия расмий сайтида эълон қилинган имтиҳон материаллари асосида тузилган имтиҳон билетлари автоматик тарзда электрон генерация қилинди. Ҳар бир номзодга индивидуал идентификацион рақам берилди, имтиҳон жавоблари эса тўлиқ шифрланди.

Имтиҳонни ўтказиш жараёни тўлиқ видеотасвирга олиниб, Бош прокуратура Академиясининг Фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали онлайн тарзда намойиш қилиниши ташкил этилди.

Эссе мавзулари, билетлар, суҳбат саволлари, шунингдек абитуриентлар рўйхати ва уларнинг имтиҳонга кириш вақтлари Бош прокуратура Академиясининг расмий веб-сайтида олдиндан эълон қилинган.

COVID-19 пандемияси билан боғлиқ вазиятни инобатга олган ҳолда, имтиҳон ўтказиладиган жойга киришдан олдин номзодларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, ҳар бир номзод алоҳида тиббий қўлқоп ва ниқоб ҳамда сув билан таъминланди, уларга керакли канцелярия жиҳозлари берилди.

Кириш имтиҳонининг суҳбат шаклидаги иккинчи босқичининг ўтказилиш вақти қўшимча тарзда маълум қилинади. 

Янгиликлар лентаси
0