07:42 19 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1149)
331 0 0

“COVID-19”га қарши курашда ҳамкорликда ишлаш учун Ўзбекистонда бўлган россиялик мутахассисларнинг миссияси якунланди.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. “COVID-19”га қарши курашда ҳамкорликда ишлаш учун Ўзбекистонда бўлган россиялик мутахассисларнинг миссияси якунланди.

Бир ой олдин  Россиянинг нуфузли тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган 40 нафарга яқин мутахассисдан иборат нуфузли тиббий гуруҳи республикага ташриф буюрганди.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида россиялик меҳмонларнинг миссияси ниҳоясига етганлиги муносабати билан кузатув маросими бўлиб ўтди.

Реаниматолог, пульмонолог, инфекционист, вирусолог, кардиолог, эндокринолог каби мутахассислар бир ой давомида коронавирусга чалинган беморларни даволаш муассасаларида республика шифокорлари билан ҳамкорликда иш олиб бордилар.

Улар Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти, Вирусология илмий текшириш институти клиникалари, Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида коронавирусга чалинган аҳволи оғир беморларни даволашда иштирок этиш билан биргаликда барча вилоятларидаги юқумли касалликларни даволашга ихтисослашган шифохоналарда Ўзбекистон шифокорлари билан елкама-елка фаол иш олиб бориб,  минг нафардан зиёд беморга тиббий ёрдам кўрсатишди.

Россиялик мутахассислар қизил ҳудудларда фаолият юритиш билан бир қаторда видеоконференцалоқа орқали беморларни даволаш бўйича зарур тиббий маслаҳатлар беришди, тиббиёт ходимларимиз учун вебинарлар ўтказишди, даволаш протоколларини мукаммаллаштириш мақсадида ўз тавсиялари билан бўлишишди.

Ўзбекистондаги бир ойлик миссиясини самарали олиб боргани учун делегация раҳбари бўлмиш Россия Федерациясининг хизмат кўрсатган шифокори, тиббиёт фанлари доктори, профессор  Михаил Замятинга “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази фахрий профессори унвони топширилди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1149)

Асосий мавзулар