Коронавирусга қарши курашга жалб қилинган ходимларга 2,2 триллион сўм ажратилди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишГоспиталь COVID-19 в ЦИТО им. Н. Н. Приорова
Госпиталь COVID-19 в ЦИТО им. Н. Н. Приорова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирусга қарши курашда иштирок этган тиббиёт ва санитария-эпидемиологик хизмат ходимларига Инқирозга қарши кураш жамғармасидан икки триллиондан ортик маблағ ажратилди.

ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Коронавирусга қарши кураш, унинг тарқалишини олдини олиш учун жалб қилинган шифокорлар, санитар-эпидемиологик хизмат ва бошқа ходимларга Ўзбекистон Инқирозга қарши кураш жамғармасидан 2,252 триллион сўм маблағ ажратилди, деб хабар қилмоқда Молия вазирлиги. 

Ушбу маблағлар қуйидаги тартибда тўловлар амалга оширилади:

  1. Махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари ажратилди: 14 кунлик фаолият даври учун шифокорларга 25 млн сўмдан, ўрта тиббий персоналга - 15 млн сўмдан ва кичик тиббий персоналга - 10 млн. сўмдан махсус қўшимча тўловлар ажратилган. 
  2. Ҳар кунлик ойлик лавозим маошига 6% миқдорида  қўшимча тўловлар белгиланган. 
  3. Санитария-эпидемиологик хизмат ходимлари ойлик маошига меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги учун белгиланадиган қўшимча тўловлар 15фоиздан 50 фоизгача, 40 фоиздан 75 фоизгача оширилди ва разрядлари бўйича коэффициент ҳам 5 %га оширилди.

Хабарда айтилишига кўра, 14 сентябр кунига тадбирларга жалб этилган тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимларнинг 1 347 нафарига 12,2 млрд. сўм қўшимча рағбатлантириш тўловлари тўланган. Батафсил қуйида танишинг. 

 

 

Янгиликлар лентаси
0