05:58 25 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Жамият
Ҳавола олиш
16001

Дезинфекцион туннеллар ўрнига антисптик диспенсерлари, бир марталик ниқоблар ва тана ҳароратини масофадан туриб ўлчайдиган қурилмалардан фойдаланилади.

ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияномасига мувофиқ, Ўзбекистонда дезинфекцион тунеллардан фойдаланиш тўхтатилади. Бу ҳақида Республика Махсус комиссияси баёнотида айтиб ўтилган. 

Эндиликда корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, жамоат жойлари, бино ва иншоотларга кириш жойида тана ҳароратини контактсиз ўлчаш, ташриф буюрувчиларни зарур ҳолатларда ти66ий ёки бир марталик ниқоблар билан таъминлаш, шунингдек, кириш кисмида ташкил қилиш учун қулай жойда тери учyн антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатиш амалиёти жорий этилади, - дейилган баёнотда.

Ушбу амалиётларни белгиланган тартибда олиб бориш жавобгарлиги ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари зиммассида бўлади.

Асосий мавзулар