05:47 25 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Жамият
Ҳавола олиш
893 0 0

Москва - Тошкент йўналишида чипталар эркин савдода пайдо бўлди. Билет нархи 400 доллар, йўловчилардан коронавирус йўқлиги ҳақида ПЦР маълумотнома талаб қилинади.

ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Uzbekistan Airways 17 сентябрдан бошлаб Москва-Тошкен йўналишида расмант билетлар сотишни бошлади. 

Айни дамда эконом класс билет нархи 397 долларни, бизнес класс 917 долларни ташкил қилмоқда. Парвозлар кунига икки маротаба 12:05-18:00 ҳамда 23:30 - 05:15 да амалга оширилмоқда. Чипталарни компания расмий сайти  www.uzairways.com орқали ёки компания расмий авиакассаларида харид қилиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу парвозларга фақат Ўзбекистон фуқароларига чипталар сотилади. Йўловчилар коронавирусга чалинмаганлиги ҳақида тиббий маълумотномага эга бўлиши керак. ПЦР анализ парвоздан 72 соатдан кўп бўлмаган муддат ичида топширилиши керак.  

Чипталарни офлайн харид қилиш учун Uzbekistan Airways компаниясининг Москва шаҳри  Тверская кўчаси 28 уй 2 корпусда ёки Внуково аэропортида жойлашган кассаларига мурожаат қилиш мумкин. Компания телефон рақами: +7 (495) 229 39 13.

 

Асосий мавзулар