08:40 22 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1155)
148 0 0

Ҳозирги кунда COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш учун 114 та муассасада 19346 та ўрин ташкил этилган. Яна 10 минга яқин қўшимча захира шифо ўринларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова АОКАдаги брифингда Ўзбекистон куз мавсумида коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқинига тайёрлигини маълум қилди.

“Ҳа, тайёр. Эпидемия даврида вазият ҳар томонлама ўрганиб чиқилди. Шу даврга қадар эришилган ютуқ ва камчиликлар кўриб чиқилиб, таҳлил қилинди”, - деди у.

Абдусаматованинг сўзларига кўра, ҳозирда шифохоналар салоҳиятли кадрлар ва зарур моддий техника база билан таъминланган. Барча шифохоналар ва мутахассисларнинг ушбу йўналишда тажрибалари бор. Улар касалликни авж олишига йўл қўймайдилар.

Шу билан бирга беморларга ўз вақтида малакали ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатишга имкон ва барча керакли дори воситаларининг захиралари яратилган.  

Таъкидланишича, ҳозирги кунда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун 114 та муассасада 19346 та ўрин ташкил этилган. Яна 10 минга яқин қўшимча захира шифо ўринларини  тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонда касалликнинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилган эди. Чунки куз-қиш мавсуми бу грипп, ЎРВИ каби инфекцион касалликларнинг кўпайиш вақти. 

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1155)
Теглар:
коронавирус, Ўзбекистон

Асосий мавзулар