10:27 22 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Жамият
Ҳавола олиш
38610

Республика Махсус комиссияси эпидемиологик вазият турлича бўлган "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифага кирувчи хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга йўловчилар кириб келиш тартибини белгилади.

ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Пандемия вақтида Ўзбекистонга ҳаво транспорти орқали йўловчилар кириб келиш тартиби белгиланди. Бу ҳақида “Uzbekistan Airports” АЖ маъмурияти хабар қилмоақда. 

Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ қуйидагича тартиб белгиланган:

1. "Қизил" ва "Сариқ" ҳудудлардан Ўзбекистонга келаётган йўловчилар COVID-19 аниқланмагани ҳақида маълумотнома тақдим этиши керак. Йўловчи ПЗР анализи парвозда 72 соатдан узоқ бўлмаган муддат ичида топширилган бўлиши керак. Фақат вирус аниқланмаган йўловчилар парвозга қўйилади.

2. "Қизил" ҳудудлардан келган йўловчилар аэропорт паспорт назорати хизматига COVID-19 таҳлил натижаси ва 14 кунлик уй карантинига жойлашиш мажбуриятномани тақдим этишлари шарт.

* мажбуриятнома - Ўзбекистон фуқаролари учун доимий яшаш манзили бўйича, чет эл фуқаролари учун – вақтинча яшаш манзили бўйича тўлдирилади.

3. "Сариқ" ҳудудлардан келган йўловчилар паспорт назорати хизматига COVID-19 аниқланмагани ҳақидаги ПЗР тест натижаси акс этган ҳужжатни топширишлари талаб этилади.

* агар бундай ҳужжат йўловчида бўлмаса, улар аэропортда ўз ҳисобларидан ПЗР тест топширадилар ва 14 кунлик мажбурий уй карантинига жойлашиш мажбуриятномасини тўлдириб паспорт назорати ходимларига топширадилар.

5. "Яшил" ҳудуд мамлакатларидан Ўзбекистон Республикасига кириб келган йўловчиларга нисбатан карантин тартиблари қўлланилмайди (касаллик аломатлари кузатилган йўловчилар бундан мустасно).

6. "Сариқ" ва "Яшил" ҳудуд мамлакатларидан "Қизил" ҳудуд мамлакатлари орқали келган транзит йўловчиларга Ўзбекистон ҳудудига киришга рухсат берилади. Уларда COVID-19 аниқланмагани ҳақида ПЗР тест натижаси акс этган ҳужжат бўлмаса, аэропортда ўз ҳисобидан ПЗР таҳлил текширувидан ўтказилади ва 14 кунлик ўзини изоляция қилиш мажбуриятномасини тўлдиради. 

7. "Қизил" худуд мамлакатларидан "Сариқ" ва "Яшил" ҳудуд мамлакатлари орқали келган транзит йўловчига Ўзбекистонга киришга рухсат берилади. COVID-19 аниқланмагани ҳақида ПЗР тест натижаси акс этган ҳужжат бўлмаса, аэропортда ўз ҳисобидан ПЗР таҳлил текширувидан ўтказилади ва 14 кунлик ўзини изоляция қилиш мажбуриятномасини тўлдиради.

8. Йўловчида иситма кузатилса ёки COVID-19нинг бошқа аломатлари бўлса, у тиббий кўрикдан ўтказилади, ПЗР тест натижаси мусбат бўлса, йўловчи даволаниш учун касалхонага жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways компанияси 17 сентябрда бошлаб Москвадан кунига 2 маротаба парвозларни амалга ошира бошлаган эди. Йўолвчилар чипталарни онлайн ёки расмий авиакассалар орқали харилд қилишлари мумкин. 

Маълумот учун Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги "яшил" ҳудудларга Япония, Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикаси ва Исроил давлатларини критган. "Сариқ" ҳудудларга — Европа Иттифоқи, Малайзия, Таиланд, Сингапурни, "қизил" ҳудудларга эса - қолган бошқа давлатлар, жумладан, БАА, Туркия, Эрон, Афғонистон, Россия ва МДҲ давлатларини киритган

Асосий мавзулар