21:53 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
186 0 0

Қозоғистон ва Ўзбекистон Ақтау ва Урганч ўртасида парвозларни очишни муҳокама қилди. Таъкидланишича, бу икки мамлакат ўртасида туризм ривожланишига ҳисса қўшади.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон авиакомпаниялари вакиллари Урганч ва Ақтау ўртасида мунтазам рейсларни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, Урганч ва Ақтау ўртасида мунтазам рейсларнинг очилиши Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида туризм ривожланишига ҳисса қўшади.

Видеоконференция давомида томонлар Урганч ва Ақтау ўртасида авиақатнов очилишининг амалий масалаларини кўриб чиқди.

Шунингдек, туризмни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Икки давлат туристик компанияларининг учинчи мамлакатдан саёҳатчиларни жалб қилиши учун Ўзбекистон ва Қозоғистон тарихий марказлари бўйлаб сафарни ўз ичига олган қўшма туристик йўналишлар, хизматлар тўплами, дастурлар ишлаб чиқиши зарурлигига эътибор қаратилди.

Асосий мавзулар