Ўзбекистонда Корея услубида Онкология маркази ташкил қилинади

© Национальная палатаПереговоры Национальной палаты и Южнокорейского профессора Чой
Переговоры Национальной палаты и Южнокорейского профессора Чой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Жанубий Корея моделига асосланган тиббиёт кластерини яратиш ҳақида музокаралар олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Ўзбекистонда Корея услубида тиббий кластерлар яратилиши мумкин. Ушбу масала Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасида Корё университети Тиббиёт маркази профессори доктор Чой Джае Вук билан муҳокама қилинди, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Доктор Чойнинг Ўзбекистонда муҳим вазифаси мавжуд: у Корея модели асосида Миллий онкологик марказ тузиш лойиҳаси менежери.

"Корейс модели бўйича тиббиёт мажмуасини ташкил этиш режасига, шунингдек катталар учун Кўп тармоқли шифохона, янги тиббиёт ОТМ, ётоқхона ташкил этиш ҳам киради. Ундан ташқари, у ерда келажакда тиббиёт соҳасида тадқиқотлар билан шуғулланадиган, шу жумладан, янги дори воситалари яратадиган "Тадқиқотлар ва ишлаб чиқариш маркази" ҳам бўлиши керак. Буларнинг барчаси, биргаликда "Тиббиёт мажмуаси" тушунчасини ташкил этади", — дея таъкидлади учрашув давомида доктор Чой Джае Вук.

Доктор Чой томонидан таклиф қилинган лойиҳалар Миллий палата томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. Томонлар Корея моделига асосан Тиббиёт мажмуасини тузиш лойиҳаси Бош режасини яратиш мақсадида Меморандум имзолаш ҳақида келишувга эришдилар. 

Шунингдек иккала томон ҳам мутахассисларнинг янги авлодини ўқитиш кераклигини таъкидлашди. Маҳаллий тажриба, Корея онкология модели принципларига нафақат шифокорларни, балки ўрта тиббиёт ходимларини ҳам ўқитиш кераклиги таъкидланди.

Маълумки, Корея кўмагида Тошкентда Кўп тармоқли болалар шифохонаси қуриб битказилган. У бўлажак онкологик маркази ва бошқа объектлар билан бирга тиббиёт кластерининг асоси бўлиб хизмат қилиши мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0