Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов вафот этди

© Instagram / shuhrat_qayumov_diktorЗаслуженный артист Узбекистана Шухрат Каюмов
Заслуженный артист Узбекистана Шухрат Каюмов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маданият вазирлиги Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов вафот этгани ҳақида хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов 51 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хонанда 1969 йилда Тошкентда таваллуд топган. Шуҳрат Қаюмов узоқ йиллар "Ўзбекистон" телерадиоканалида "Ассалом, Ўзбекистон", "Оҳанграбо" кўрсатувларини тайёрлаб, мухлислар қалбидан жой олган.

Хонанданинг ўлим сабаблари очиқланмаган.

Sputnik таҳририяти Шуҳрат Қаюмовнинг оила-аъзолари ва барча яқинларига ҳамдардлик билдириб, чуқур таъзия изҳор этади.

Янгиликлар лентаси
0