22:07 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
176012

Озодбек Назарбеков хонанданинг ҳали қиладиган ишлари, яратадиган ижодлари, ёшларга ўрнак бўладиган фаолияти, очилмаган қирралари кўп бўлганини таъкидлаган.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Вазирнинг сўзларига қараганда, артистнинг вафот кутилмаган ва оғир жудолик бўлган.

“Кутилмаган ва оғир жудолик. Биз бугун ажойиб инсон, истеъдодли, серқирра ижодкор, ақлли, теран фикрловчи, мулоҳазакор дўстимиз, яқинимизни йўқотдик. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмовнинг вафоти ҳам биз учун кутилмаган ва оғир жудоликлардан бири бўлди”, - дея ёзган Назарбеков Instagram᾽даги саҳифасида.

У бундай маданиятли инсонлар ҳамиша оиласига, касбига, ватани ва халқига, яқинларига садоқат тимсоли эканини таъкидлаган.

“Ҳа, Шуҳрат Қаюмовнинг ҳали қиладиган ишлари, яратадиган ижодлари, ёшларга ўрнак бўладиган фаолияти, очилмаган қирралари кўп эди. Лекин, минг афсуски, айни пайтда унинг оиласига, яқинларига, ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик билдиришдан ўзга чорамиз йўқ. Илоҳим, дўстимизнинг охирати обод, жойлари жаннатдан бўлсин!”, - дея сўзларига якун ясаган маданият вазири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов 51 ёшида вафот этгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар