09:14 21 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
104 0 0

Рақамли технологияларни қўллаш натижасида давлат муассасаларининг самарадорлигини ошириш ҳамда корхоналарда улкан маблағлар тежаб қолишиниши режалаштирилган. 

ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 сентябр куни бўлиб ўтган йиғилишда барча вилоят ва туман раҳбарлари, вазирликлар ҳамда йирик корхоналарга иқтисодни рақамлаштиришга жиддий киришишни топширди

"Тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари рақамлаштиришсиз натижа, ривожланиш бўлмаслигини тушуниб етиши шарт. Барча даражадаги раҳбарлар буни ўзига кундалик вазифа сифатида белгилаб, рақамлаштириш соҳасини алифбосидан бошлаб чуқур ўрганиши керак", – деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, туман ва шаҳар ҳокимлари бир ойда 2-3 кун фақат рақамлаштириш билан шахсан шуғулланиши белгиланди. Уларнинг фаолиятига ҳудудда рақамлаштириш қай даражада йўлга қўйилганига қараб баҳо берилади. Бу соҳада яхши натижа кўрсатган раҳбарларга 30 фоизгача устама жорий қилинади, дейилган хабарда.

Президент, аввало аҳоли энг кўп тўқнаш келаётган соҳаларни рақамлаштиришни таъкидлади. Ушбу талабдан келиб чиққан ҳолда ишчи гуруҳлар томонидан 530та ҳудудий ва 280та тармоқ лойиҳалари тайёрланди. Хусусан, йил якунига қадар 14та ва келгуси йилда яна 14та туманда соғлиқни сақлаш, кадастр, ижтимоий ҳимоя, қишлоқ хўжалиги ва таълим йўналишларини рақамлаштириш бўйича 239 та лойиҳа амалга оширилади.

Тиббиёт тизимида “Электрон поликлиника”, мактабларда “электрон кундалик”, “электрон дарслик”, “ўқитувчиларни баҳолаш” тизимларини жорий этиш режалаштирилган. 

Ундан ташқари, йирик нефт ва газ корхоналари, табиат ресурсларидан фойдаланиш корхоналари ҳамда автомобил заводларида ҳам рақамли технологияларни қўллаш натижасида бир неча миллион доллар тежаш режалаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз, 28 апрелда президентнинг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, 2020 йил Ўзбекистонда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинган эди.

 

 

Асосий мавзулар