09:04 21 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1220)
81 0 0

Ўтган тун давомида яна 194 кишига коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилди. Улардан 101 нафари Тошкент шаҳридан.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 194 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Жами касалланган сони 53 051 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Янги касалланганларнинг 101 нафари Тошкент шаҳрида, 51 нафари Наманган вилоятида, 15 нафари Андижон вилоятида, 10 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 443 нафарга етди.

Шу пайтга қадар 49 224 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.  Ҳозирда мамлакатда 3 384 нафар даволанмоқда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1220)

Асосий мавзулар