10:14 21 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
147 0 0

Нуриддинхон Исломов 73 ёшда вафот этди. У айни пайтгача Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби ҳамда “Шоҳи Зинда” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келган.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Нуриддинхон Исломов  73 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Нуриддинхон Исломов 1970 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими вазифасида иш фаолиятини бошлаган. 1980 йилдан 2008 йилга қадар Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритган.

2008 йилдан 2017 йилгача Самарқанд вилояти бош имом-хатиби вазифасида ишлаган. Шундан сўнг айни пайтгача Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби ҳамда “Шоҳи Зинда” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келган.

Хабарда имомнинг вафоти сабаби маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ Турматов вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар