10:21 21 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
28410

Тирик вакцина оммавий етказиб берилмайди, лекин шароити бўлган давлатларга ишлаб чиқариш технологияси берилиши мумкин, деди Гамалея маркази директори.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik, Лев Рыжков. Н. Ф. Гамалея номидаги НИЦЭМ маркази директори Александр Гинцбург Sputnik мухбирига Россияда ишлаб чиқарилган биринчи вакцина қай тартибда МДҲ мамлакатларига берилишини тушунтириб берди. 

Гинцбург айтишига кўра, Марказнинг ишлаб чиқариш қуввати жуда кам, фақатгина Россия аҳолисини коронавирусга қарши эмлаш учун 9 ойдан 12 ойгача вақт керак бўлади. 

"НИЦЭМ ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси 3 сменада иш олиб бормоқда, лекин Россия аҳолисини учун керак бўладиган миқдордаги вакцина ишлаб чиқаришга қурби етмайди. Айни дамда яна 3-4та ишлаб чиқариш майдонига технологияларни трансфер қилиш жараёни кетмоқда. Умид қиламанки, ноябр ойида ушбу майдонларда ойига 5-6 миллион доза вакцина ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шундан сўнг биз 9-12  ой ичида аҳолининг 70-80 %ини эмлашга улгурамиз деб умид ўйлайман. Бу эса ушбу вирус циркуляцисини тўхтатади", - деди Гинцбург. 

Марказ директорининг сўзларига кўра, вакцина ишлаб чиқариш учун моноклонал моддалар ишлаб чиқарувчи махсус технологиялар керак. Бундай моддалардан одатда онкологик касалликларни даволашда фойдаланилади. Бир неча давлатлар ана шундай технологик майдонлар бор, лекин собиқ Иттифоқ давлатларида эмас. 

"Собиқ Иттифоқ давлатларида технологик майдончалар тайёрлигига менинг ишончим комил эмас. Агар уларнинг ўзлари бунга мустақил тайёрланса, биз жон деб технологияларни трансфер қилган бўлардик. Лекин менимча, бошқа Республикаларда ҳам вазият Беларусга ўхшаган. Биз уларга ҳам ёрдам бериш имконини топамиз. Ўз аҳолимиз билан бир қаторда қўшни республикалар аҳолисини ҳам ҳимоя қилишга ёрдам берамиз", - деди Гинцбург. 

Марказ директорининг сўзларига кўра, у собиқ Иттифоқ республикаларидаги бошқа тиббий-илмий муассасалар директорлари билан мумкин ҳамкорлик имкониятларини доимий равишда муҳокама қилиб келмоқда. 

Бошқа хорижий мамлакатлар борасида Гинцбург тирик вакциналар оммавий равишда олиб кирилмаслигини хабар қилди, лекин ишлаб чиқариш технологиялари берилиши мумкин. 

"Оммавий равишда тирик вакцина етказиб берилмайди, лекин керакли профилда ишлайдиган йирик корхоналар мавжуд бўлган давлатларга ишлаб чиқариш технологияси берилиши мумкин. Масалан Ҳиндистонга" - деди Гамалея маркази директори.

Шунингдек, Александр Гинцбург, Россия ҳудудида яшаётган хорижий фуқаролар ҳам ушбу вакцина синовларида иштирок этишлари мумкинлигини, бу борада қонунда ҳеч қандай чеклов йўқлигин маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, Н. Ф. Гамалея номидаги НИЦЭМ томонидан ишлаб чиқлиган, COVID-19га қарши биринча вакцина  "Спутник V" Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигида расман рўйхатдан ўтган бўлиб, бугунги кунда Россиянинг барча ҳудудлари "Спутник V" вакцинасининг синов партиясини олган.

Асосий мавзулар