08:57 29 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Жамият
Ҳавола олиш
341 0 0

Расмий маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида жорий йилнинг саккиз ойи давомида аёлларга 966та ҳимоя ордери берилган. Аёллар кўпдан-кўп ҳолатларда оиладаги зўравонлик: калтакланиш, таҳқирланиш ҳолатларига чек қўя олмайдилар ва зўравон билан ҳаёт кечиришда давом этадилар.

Ўзбекистонда реалибитация ва мослаштириш марказлари ташкил этилгач, зўравонлик қурбонларига айланган аёллар учун туну-кун ишлайдиган 1146 қисқа рақами ишга туширилгач, ўзбек аёлларига хос журъатсизлик секин-аста чекина бошлади. Аёллар орасида таҳқирланишга рози бўлмайдиганлари ўзида куч топиб, аёллар шелтерларига ёрдам сўраб мурожаат қила бошладилар.

Ҳаётда руҳий ва жисмоний зўравонликларга учраб, Тошкентдаги реабилитация ва мослаштириш марказига келган аёллар Sputnik Ўзбекистон мухбирига ўз бошидан кечирган воқеаларни сўзлаб бершди.

Дилдора, 28 ёшда: уч ой интим ҳаётдан сўнг, мед-экспертиза қизнинг бокиралиги ҳақида хулоса берди

Мана икки ойдирки, у пойтахтдаги реалибитация ва марказлаштириш марказида яшаб келмоқда. Ҳаётида юз берган айрим нохуш ҳолатлар сабаб у ўзи туғилиб ўсган қишлоғига қайтиб боришни истамайди. 

Ёш бўлишига қарамасдан Дилдора ўз қишлоғида тикувчилик цехи очиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллана бошлади. Шундай кунларнинг бирида у цехга мижоз сифатида кириб келган ҳарбий йигит билан танишиб қолди. Бора- бора уларнинг муносабатлари муҳаббатга, кейинчалик муҳаббат чегараси бузилиб, муносабатлар пинҳоний интим алоқаларгача бориб етади. Онаси Дилдоранинг ишқий муносабатларидан хабар топгач, қизига тўғри йўл кўрсатиш ўрнига, йигитни маҳкам ушлаши кераклигини айтди ва бир неча маротаба ўз уйида учрашишлари учун иккисига шароит яратиб берди. Онанинг  мақсади йигитни қандай қилиб бўлсада ичкуёв қилиб олиш эди.  Аммо йигит оилада ёлғиз фарзандлиги боис ушбу таклифга на у ва на унинг оила аъзолари рози бўлмади.

Шундан сўнг йигит қиз билан муносабатларига нуқта қўймоқчи бўлиб, бошқа қизга унаштирилганлиги ҳақида айтди. Бунга  чидолмай қиз ўз жонига қасд қилди, аммо тақдир изми билан у тирик қолади. Онаси қизниниг зўрланганлигини иддао қилиб, туман ва вилоят прокуратураларига мурожаат қилди. Йигит ва қиз ўртасида юз берган ҳолат бўйича жиноий иш очилди, аммо экспертиза қизнинг қизлик пардаси эластик ҳолатда бўлганлиги боис унинг бокиралиги сақлаб қолингани ҳақида хулоса беради. Бундай жавобни кутмаган қизнинг онаси “қизимга уйланасан” дея йигитнинг маҳалласига жанжал кўтариб борди. Бўлиб ўтган гап сўзлар оқибатида йигит ҳам, қиз ҳам кўча-кўйда бош кўтаролмай қолди. Табиийки, йигитнинг оила аъзолари ҳам Дилдорани келин қилишни исташмади. Йигит эса Дилдорадан бутунлай воз кечди.

"Оёғимни ўпасан": Тошкент шаҳрида келинларга қулдек муносабат оммалашган >>>

Айни пайтда қизнинг аламзада онаси қандай қилиб бўлсада йигитни ишсиз қолдириш ниятида. Қиз эса ҳуқуқий ва руҳий ёрдам беришларини сўраб, пойтахтдаги реалибитация марказига мурожаат қилиб келди. Айни пайтда психологлар ёрдамида Дилдора ўз руҳий ҳолатини тиклашга ҳаракат қилмоқда. Бироқ, унинг ҳуқуқий муаммоси очиқлигича қоляпти...

Малика, 26 ёшда: эри бегона аёл билан яланғоч гаплашиб ўтирганини кўриб, ажрашишга қарор қилди

Синглиси турмушга чиққач, уларнинг оиласида молиявий етишмовчиликлар юзага кела бошлади. Онаси автоҳалокатга учраганлиги боис у ҳаво алмаштириши керак эди. Шу боис холаси уни онаси билан бирга Туркияга чақирди. Она-бола ҳаво алмаштириш ва моддий аҳволини яхшилашни мақсад қилиб, Туркияга учиб кетишди. Ресторанда ошпаз сифатида ўз ишини бошлаган Малика у ерда асли қўқонлик бўлган Аброр исмли йигит билан танишди ва ёшлар аҳду-паймон қилиб, оила қуришга қарор қилишди. Ҳужжатларининг амал қилиш муддати тугагач, йигит Ўзбекистонга қайтди. Бир оздан сўнг Малика ҳам Аброрнинг ортидан Ўзбекистонга қайтди ва ўзаро келишиб, кичикроқ бўлсада тўй қилиб, бирга яшай бошлашди. Малика ҳомиладор бўлгач, Аброр тўсатдан ўзгариб қолди. Бир оз вақтдан сўнг Малика унинг аввал бошқа аёл билан яшаганлиги, ҳатто ҳозиргача уларнинг ишқий муносабатлари сақланиб қолганлигидан хабар топди. Малика жанжал кўтармади, аввалига ўзида куч топиб Аброрнинг ҳаракатларини кузата бошлади. Шундай кунларнинг бирида у эрининг телефон видео-чақируви орқали ўша аёл билан яланғоч ҳолда суҳбатлашиб ўтирганлигига гувоҳ бўлди. Рашк ўтида ёнган Малика эри билан қаттиқ жанжаллашди.

Эри уни томоғидан бўғиб, "ўлдириб юбориши, ҳеч кими йўқлиги боис ўлигини ҳеч ким топа олмаслиги" билан қўрқитиб, Маликага тазйиқ ўтказди. Сўнг хотинини ўз пушти камаридан бўлган болани олдиришга мажбурлай бошлади. Малика рози бўлмади, орадан вақт ўтиб, у ўғил фарзанд кўрди. Аммо Аброр фарзанддан ҳам Маликадан ҳам воз кечди. Молиявий қийинчиликлар ва руҳий тушкунликка тушиб қолган Малика фарзандини болалар уйига топширмоқчи ҳам бўлди. Аммо участка нозири аёлнинг қийин вазиятдалигини кўриб, уни ҳуқуқ ҳимоясига олди, аёлга руҳий далда берди. Сўнг уни боласи билан Тошкентдаги реалибитация ва мослаштириш марказига келтириб жойлаштирди. Бу ерда бир оз муддат яшаб, руҳий томонлама ўзини тиклаб олгач Малика ўз олдига янги мақсадлар қўйди.

Энди у ҳаёт синовларига таслим бўлмай, аксинча янги орзу ва мақсадлар сари интилишга тайёр эканлигини айтади...

Рисолат опа, 56 ёшда: мол-мулк учун уриб, бурнини синдиришди

Асли тошкентлик бўлган Рисолат опа 56 ёшда, у пойтахтдаги номдор касалхоналарнинг бирида фаррош бўлиб ишлайди. Кеч турмуш қурганлиги учунми ёки бошқа сабаб, Рисолат опа фарзандли бўлолмади ва турмушидан ажралишга мажбур бўлди.

Камига ота ҳовлисига қайтгач у ерга ҳам сиғмади, илк кундаёқ акаси ва янгаси уни қовоқ солиб кутиб олишди. Кейинчалик, арзимаган баҳона-ю сабаблар билан жанжал чиқариб, Рисолат опага тинчлик бермайдиган одат чиқаришди.

Ўзини ҳимоя қилишга уринганида эса Рисолат опа бутун бошли оиланинг калтаги остида қолиб кетди. Участка нозири, маҳалла оқсоқоллари ҳам бу оиланинг маш-машасидан безиб, Рисолат опанинг қўнғироқларига жавоб бермай қўйишди. Рисолат опа учун бу ота ҳовли дўзахнинг ўзгинасига айланди. Охирги маротаба бўлган катта жанжалда ўз жияни томонидан калтакланиб, бурни сингач, аёл руҳий ва жисмоний зўрликлардан паноҳ истаб реабилитация ва мослаштириш марказига қочиб келди. Айни дамда ушбу масканда аёлга руҳий ёрдам кўрсатилиб, унинг ҳуқуқий муаммоларига ечим изланмоқда.

Асосий мавзулар