00:18 24 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB134.34
  • EUR12294.55
  • USD10390.93
Жамият
Ҳавола олиш
91 0 0

Хотин-қизлар томонидан спиртли ичимлик таъсирида қотиллик, баданга оғир тан жароҳати етказиш, айниқса оила-турмуш доирасидаги жиноятларга барҳам берилмаётганлиги ташвишли холдир, дея хабар қилган вилоят ИИБ

ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Самарқанд вилоятида хотин-қизлар томонидан содир этилаётган оғир жиноятлар сони камаймаяпти. Ўтган 8 ой давомида вилоят хотин-қизлар томонидан 183 та жиноятлар содир этилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Маҳаллаларда оилаларга кирилиб яқин қариндошлар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар ўрганилмаётганлиги натижасида, хотин-қизлар томонидан спиртли ичимлик таъсирида қотиллик, баданга оғир тан жароҳати етказиш, айниқса оила-турмуш доирасидаги жиноятларга барҳам берилмаётганлиги ташвишли холдир. Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 8 ойи давомида вилоят ҳудудида хотин-қизлар томонидан 183 та жиноятлар содир этилган бўлиб, ушбу жиноятларда 198 нафар хотин-қизлар иштирок этган", - дейилади хабарда.

Ўтган 8 ой давомида 86 нафар хотин-қизлар жиноятдан жабрланган.

Оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, тазйиқ ва зўравонлик содир этиш эҳтимоли мавжуд шахслар билан профилактик тадбирлар самарасиз ташкил этилаётгани сабабли кўплаб хотин-қизлар тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлгани кузатилган.

Жорий йилнинг 8 ойи давомида 254 та ҳолатда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилган. 

Шунингдек, жиноят содир этиш ҳамда жиноят қурбони бўлиши эҳтимоли бўлган хотин-қизларнинг рўйхатлари расмиятчилик учун шакллантирилиб, ушбу тоифадаги шахслар билан индивидуал тарзда ишлар ташкил этилмаганлиги оқибатида ушбу тоифадаги хотин-қизлар томонидан жиноят содир этилиши, жиноят қурбони бўлиб қолиш ҳолатларига йўл қўйилмоқда.

Хотин-қизлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилиши, тазйиқ ва зўравонлик, шаръий никоҳ ва эрта турмушларнинг олдини олиш шунингдек мақсадида 20 сентябрь кунидан 20 октябрь кунига қадар вилоят миқёсида "Тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш ойлиги" махсус профилактик тадбирлари ўтказилиши белгиланмоқда.

Ойлик давомида, жиноят содир этиш ва жиноят қурбони бўлиши эҳтимоли юқори бўлган, шунингдек, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг рўйхати секторлар ва маҳаллалар кесимида қайтадан шакллантирилмоқда.

Асосий мавзулар