11:51 21 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
545 0 0

Ўзбекистон фармакомпанияси Россиядан 35 миллион дона "Спутник V" вакцинаси сотиб олиш ҳақида келишувга эришди.

ТОШКЕНТ, 25 сен - Sputnik. Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ) ва Ўзбекистоннинг LAXISAM фармацевтика компанияси 35 млн. доза "Спутник V" вакцинаси етказиб беришга келишиб олишди, деб хабар қилди РФПИ. 

"Ўзбекистон таалуқли органлари вакцинани белгилангар тартибда рўйхатдан ўтказганидан сўнг, 2020 йилда Республикага 10 миллион доза вакцина ва 2021 йилда яна 25 миллион  доза вакцина етказиб берилади", - дейилган расмий хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, коронавирусга қарши дунёда биринчи яратилган "Спутник V" вакцинаси Россиянинг Гамалея номидаги НИЦЭМ томонидан ишлаб чиқарилган. Янги вакцина 11 август куни Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатга олинди. Айни дамда унинг 3-босқич, якуний синовлари бўлиб ўтмоқда. 

Айни дамда РФПИ 2020-2021 йиллар учун дунёнинг 50дан ортиқ мамлакатларида "Спутник V" вакцинаси учун 1,2 миллиарддан ортиқ буюртма олган. Хусусан, Ҳиндистонга -100 млн., Мексикага - 32 млн., Бразилияга 50 млн. дона вакцина етказиб бериш ҳақида келишиб олинган. 

LAXISAM - Ўзбекистонда фаолият юритувчи йирик фармацевтика компанияси бўлиб, у ўзининг ишлаб чиқариш корхоналари ва дорилар етказиб бериш тармқғига эга.

Асосий мавзулар