22:16 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
41000

Наманган ҳокими Фарғонага ҳоким бўлди. Фарҳона ҳокими Шуҳрат Ғаниев эса Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари бўлди.

ТОШКЕНТ, 25 сен - Sputnik. Бугун Фарғона вилоятига янги ҳоким тайинланди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар. 

25 сентябрь куни, Фарғона шаҳрида Абдулла Арипов бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда Наманган вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келган Хайрулла Бозоров Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинланди, - дейилган хабарда.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев эса бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Наманган вилоятига Хайрулла Бозоров ўрнига Ўзбекистон Экология қўмитаси раҳбари вазифасида ишлаб келган Шавкат Aбдураззоқов ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган эди.

 

Асосий мавзулар