ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 192 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 55 593 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
Янги касалланганларнинг 147 нафари Тошкент шаҳрида, 35 нафари Наманган вилоятида, 9 нафари Қашқадарё вилоятида, 1 нафари Тошкент вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 460 нафарни ташкил этмоқда.
Ш пайтга қадар 51 965 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 168 нафар бемор даволанмоқда.