Тун давомида яна 192 кишида коронавирус аниқланди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишЛечение детей с COVID-19 в ГБУЗ "ДГКБ им. З.А. Башляевой"
Лечение детей с COVID-19 в ГБУЗ ДГКБ им. З.А. Башляевой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 192 кишида COVID-19 аниқланди. Улардан 147 нафари Тошкент шаҳрида. Жами қурбонлар сони 460 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 192 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 55 593 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Национальная  гвардия и сотрудник Внутренних дел на посту - Sputnik Ўзбекистон
Отабеков яна ўзбекистонликларни карантин кучайтирилиши тўғрисида огоҳлантирди

Янги касалланганларнинг 147 нафари Тошкент шаҳрида, 35 нафари Наманган вилоятида, 9 нафари Қашқадарё вилоятида, 1 нафари Тошкент вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 460 нафарни ташкил этмоқда.

Ш пайтга қадар 51 965 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 168 нафар бемор даволанмоқда.

Янгиликлар лентаси
0