13:00 29 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Жамият
Ҳавола олиш
136 0 0

Талабалар сафига қабул қилиш учун тавсия этилганлар ушбу олийгоҳга қатор ҳужжатларни тақдим этиши керак.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Талабалар сафига қабул қилиш учун тавсия этилганлар олий таълим муассаларига қатор ҳужжатларни тақдим этиши керак.

Бу Ўзбекистон таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган 2020 йил тест синовлари қайдномасида белгиланган.

Ҳужжатлар рўйхати:

  • ректор номига ариза;
  • паспорт нусхаси (асли кўрсатилган ҳолда);
  • диплом ёки аттестат (иловаси билан бирга) асл нусхаси;
  • тил билиш даражасини тасдиқловчи сертификат асли; (агар бўлса)
  • 3,5х4,5 фото 12 та;
  • ҳужжатлар йиғма жилди (папка скоросшивател);
  • конверт A5 форматида;
  • талабалар турар жойи (шароити оғир ва кам таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжати бор талабалар учун) ариза (керак бўлса)
  • имтиёз асосида талабаликка тавсия этилганлар учун (имтиёз берувчи ҳужжатнинг асли, агар бўлса).

Эслатма: Карантин шароитини инобатга олган ҳолда анъанавий ўқиш бошланишидан олдин ОТМ ушбу ҳужжатларни талаб қилиши мумкин эмас.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда тест синовлари 2 сентябрдан 13 сентабргача, ҳудудга киришда тана ҳарорати 37°C дан юқори бўлган ҳамда тест синови ўтказиладиган кунда коронавирус инфекцияси билан касалланган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари 17 сентябр куни ўтказилди.

2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича жавоблар 25 сентябрь куни Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.

Асосий мавзулар