09:28 21 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1220)
58710

Сутка давомида 374 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 252 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 374 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 252  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 176 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 393 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 52 859 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 94 фоиз.

Айни пайтда 2 928 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 465 киши пандемия қурбони бўлди.

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали қайтишни ҳозирча режалаштирманг – ТИВ

Ўзбекистон ТИВ сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда Россия-Қозоғистон давлатлараро чегараси 1 октябридан очилиши ҳақида тарқатилаётган хабарларга ишонмасликка чақирмоқда. Ҳозирда ватанга қайтишни истагидаги Ўзбекистон фуқаролари учун авиа, темир йўл ва автобус чартер қатновлари ташкил этилмоқда. Ушбу рейсларга чипталар онлайн тарзда сотилмоқда.

Чартер

Uzbekistan Airways Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларидан Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш мақсадида амалга оширилаётган чартер парвозлар янги жадвалини эълон қилди.

Шунингдек, Қозон шаҳридан Ўзбекистон фуқароларини ўз ватанига қайтариш бўйича чартер парвозларга билетлар сотиш бошланди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 33,6 миллиондан ошди, 1 миллиондан ортиқ  киши вафот этди, 24,9 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (7,4 млн), Ҳиндистонда (6,1 млн), Бразилияда (4,7 млн).

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1220)

Асосий мавзулар