TikTokда "шумахерлик" қилган ҳайдовчи жаримага тортилди

© Foto : kai StachowiakАвтомобильный спидометр
Автомобильный спидометр - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
TikTokда автомобилни катта тезликда бошқарган ҳайдовчи жаримага тортилди, унинг автомобили жарима майдончасига жойлаштирилди.

ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Тошкент шаҳар кўчаларида автомобилни катта тезликда ҳайдаб ушбу жараённи видеога олган ва уни TikTok ижтимоий тармоғига жойлаштирган "шумахер" ҳайдовчи жаримага тортилди. Бу ҳақида ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Давлат рақами 01 К 550 ХА бўлган “Tracker” русумли автомобиль ҳайдовчиси – 20 ёшли Исмоилов Дилшод Усмон ўғли Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида авариявий ҳолатни юзага келтиргани сабабли, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-5 моддаси иккинчи қисмига мувофиқ жаримага тортилди. Унинг автомобили жарима майдончасига жойланди, - дейилган хабарда.

Шунингдек ушбу ҳайдовчи томонидан 2019 ва 2020 йилларда жами 16та ҳуқуқбузарлик содир этилган ва уларнинг 4тасини жаримаси тўланмагани аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин ижтимоий тармоқларда ушбу ҳайдовчи шаҳар кўчаларида ўз автомобилини катта тезликда, ўта хавфли равишда бошқаргани акс этган видеолавҳа тарқалган эди. Кейинчалик у Тошкент вилояти туманлардан бирининг ҳокимининг ўғли экани маълум бўлган эди. 

© InstagramДильшод Исмоилов
TikTokда шумахерлик қилган ҳайдовчи жаримага тортилди - Sputnik Ўзбекистон
Дильшод Исмоилов
Янгиликлар лентаси
0