09:59 29 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Жамият
Ҳавола олиш
92 0 0

Сўнгги бир сутка давомида Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 172 кишини ташкил қилди. Улардан аксарияти - 115 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Бугун 1 октябр соат 10:00 ҳолатига Ўзбекистонда касалланганлар сони 56997 кишини ташкил қилди. ССВ матбуот хизмати хабарига асосан.  

Сўнгги сутка давомида аниқланган касаллар сони 172 кишини ташкил қилди. Улардан: 

  • 115 нафари Тошкент шаҳрида,
  • 26 нафари Наманган вилоятида,
  • 11 нафари Андижон вилоятида,
  • 9 нафари Жиззах вилоятида,
  • 5 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

Яна 1 нафари Тошкентда профилактика мақсадида намуна олинган фуқаролар орасида 

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугунги кун ҳисобида Ўзбекистонда COVID-19 га чалиниб, кейин тузалиб ктеган беморлар сони 53457 кишини ташкил қилмоқда. бу жами касалланганларнинг 94 %ини ташкил қилади. 

Айни дамда 3069 нафар бемор даволанмоқда, улардан 563 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Асосий мавзулар