13:26 01 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Жамият
Ҳавола олиш
848 0 0

Россия Фанлар академияси В. М. Горбатов номидаги озиқ-овқат тизимлари ФТМ Иқтисодий ва аналитик тадқиқотлар ва ИТ-технологиялар маркази раҳбари Дмитрий Гордеев Ўзбекистондаги гўшт бозоридаги вазият хусусида ўз фикрларини билдирди.

Қозоғистонда 2020 йил январдан бери қора молни олиб чиқишга чеклов қўйилганди.

Биринчи ярим йилликда республикага мол гўшти этказиб берувчи йирик давлатга айланган - Беларусь Ўзбекистонга хом гўшт етишмаслиги муаммосини ҳал қилишда ёрдам берди. Келажакда Беларус Ўзбекистон бозорида илгари Қозоғистонга тегишли бўлган улушни эгаллашни режалаштирмоқда, деди Россия Фанлар академиясининг В.М.Горбатов номидаги Иқтисодий ва аналитик тадқиқотлар ва ИТ-технологиялар маркази раҳбари Дмитрий Гордеев.

“Беларусдан гўшт етказиб берилиши туфайли Ўзбекистонда сезиларли даражада бу маҳсулотнинг тақчиллигини тахмин қилмаймиз. Шуни таъкидлаш керакки, дунёдаги вазият давлатларни импорт ўрнини босишга ундайди ва валюта курсларининг ўзгариши, бошқа давлатларнинг бирон бир нарсани экспорт чекловини бошдан қийин кечирмаслик мақсадида Ўзбекистон ҳам бу йўлни тутмоқда. Агар иш давом эттирилса, Ўзбекистон гўшт бозорида инқироз кутиш керак эмас”, - деди Гордеев.

Экспертнинг сўзларига кўра, республикада мол гўшти нархи ошиб бормоқда.

"Биринчи ярим йилликда мол гўшти ўртача 7,7 фоизга ўсди, 2019 йилнинг шу даврида - 4,2 фоизга, суяксиз гўшт - 4,3 фоизга ўсганди. Биз аниқ тенденцияни кузатмоқдамиз", - деб таъкидлади эксперт.

Унинг фикрига кўра, нархларнинг кўтарилиши мавсумий омилга ва АҚШ долларининг ўсишига боғлиқ.

Асосий мавзулар