22:50 21 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Жамият
Ҳавола олиш
438 0 0

Ишонч телефони орқали зўравонлик қурбонига айланган хотин-қизларга ҳаётидаги мавжуд оғир вазиятлардан чиқишларига ёрдам берилиб, уларга зарур руҳий, ҳуқуқий ҳамда тиббий кўмак берилади

ТОШКЕНТ, 3 окт - Sputnik. Ўзбекистон хотин-қизларининг оилавий турмуш муаммоларини бартараф этишга кўмаклашиш, ҳаётий ҳақ-ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш, уларнинг маиший зўравонлик қурбонига айланиб қолишларини олдини олиш, ҳаётини қайта йўлга қўйишда моддий ва маънавий, тиббий-психологик ёрдам бериш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг "1146" қисқа рақамли Ишонч телефони ўз фаолиятини бошламоқда.

Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълумки, мазкур қисқа рақамли Ишонч телефони иш-фаолияти муқаддам Хотин-қизлар қўмитаси томонидан олиб борилган.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Зўравонликдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишни олдини олиш Республика маркази қошида мазкур Ишонч телефони фаолиятини жорий йилнинг 10 октябрь санасидан йўлга қўйиш ва уни молиялаштириш бўйича БМТнинг Aҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПA) билан ўзаро келишувга эришди.

Ҳозирда зарур ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

Ишонч телефони орқали зўравонлик қурбонига айланган хотин-қизларга ҳаётидаги мавжуд оғир вазиятлардан чиқишларига ёрдам берилиб, уларга зарур руҳий, ҳуқуқий ҳамда тиббий кўмак берилади.

- мурожаатчи хотин-қизларнинг хоҳишига кўра, унинг шахси ва мурожаат мазмуни сир сақланади.

- ўз атрофидаги хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқлари топталаётганлигига гувоҳ бўлаётган ёки бошқа салбий ҳолатларга дуч келган юртдошларимиз ҳам "1146" Ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, бу ҳақида хабар беришлари мумкин.

Шу ўринда Маҳалла вазирлиги барча фуқаролардан ноҳақ таҳқирланаётган; тазйиққа, зўравонликка дуч келаётган; шаъни, қадр-қиммати топталаётган; ҳуқуқлари поймол этилаётган хотин-қизлар ҳаётига бефарқ бўлмасликлари, уларни муносиб ҳимоя қилиб, турли зўравонликлар қурбонига айланмасликлари учун биргаликда курашишга чақирган.

Асосий мавзулар