Ўзбекистонда совуқ қурол олиб юрганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

CC0 / Unsplash / Richard Iwaki / Нож. Иллюстративное фото
Нож. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун ишлаб чиқилди. У билан совуқ қурол олиб юрганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ўзбекистонда совуқ қурол олиб юрганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун ишлаб чиқилди. Шу асосда Жиноят кодексининг 104 ва 105-моддаларининг иккинчи қисмидаги бандлар ўзгартирилмоқда.

Мужчина держит пистолет. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ўзи билан совуқ қурол олиб юрувчи шахсларга жазо турлари белгиланди

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 14, 245, 287-моддалари тўлдирилиб, кодексга янги 185-2 ва 185-3-моддалари қўшилмоқда.

Хусусан, 185-2-модданинг биринчи қисмида фуқаролар томонидан жамоат жойларида, шаҳар, шаҳар атрофига қатновчи, шаҳарлараро ва халқаро транспортда касбий ёки спорт фаолияти ёхуд маиший мақсадларда совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни очиқ ҳолда (ғилофсиз) олиб юрганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима жазоси белгиланмоқда.

пистолет Макарова - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда қуролга рухсатнома бериш учун йиғим миқдори маълум бўлди

Ушбу модданинг иккинчи қисмида касбий ёки спорт фаолияти ёхуд маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда совуқ қурол ёхуд совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган, спорт ва хўжалик-маиший мақсадлар учун мўлжалланган ашёларни жамоат жойларида олиб юрганлик учун ҳуқуқбузарлик ашёсини мусодара қилиб, БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима жазоси белгиланиши назарда тутилмоқда.

Ушбу модданинг учинчи қисмида ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида фуқаровий қуролни (бундан ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли мустасно), совуқ қуролни ҳамда совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган, спорт ва хўжалик-маиший мақсадлар учун мўлжалланган нарсаларни олиб юриш учун ҳуқуқбузарлик ашёсини мусодара қилиб, БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш билан боғлиқ жавобгарлик киритиш кўзда тутилмоқда.

Таъкидланишича, қонуннинг маъқулланиши совуқ қурол, совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган бошқа ашёлар, шунингдек пичоқдан фойдаланган ҳолда содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг камайишига хизмат қилади.

Янгиликлар лентаси
0