Ўзбекистонда миллий почта тизими ислоҳ қилинади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишРабота "Почты России" в Московской области
Работа Почты России в Московской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу йил якунигача миллий онлайн савдо майдончасини жорий этиш бўйича топшириқ берилди. Бу тизим орқали тадбиркорлар ишлаб чиқарган маҳсулотини республика бўйича савдога чиқаради, миллий оператор уларни манзилига етказиб беради

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев миллий почта тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

“Ўзбекистон почтаси” АЖ тизимида мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олган 2 мингдан зиёд бўлинма, 7 минг нафар ходим бор.

Лекин йиллар давомида эътибор берилмагани оқибатида почта хизматининг ўрни пасайиб кетди. Хусусан, сўнгги ўн беш йилда 1 минг 300 та почта бўлинмаси ёпилган. Ўтган йили хориждан келган 6 минг тонна жўнатмаларнинг атиги 10 фоизи, курьерлик хизматларининг 30 фоизи миллий почта ҳиссасига тўғри келган.

Шу боис жойлардаги аҳвол ўрганилиб, Осиё тараққиёт банки экспертлари иштирокида почта тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар тайёрланди. Давлат раҳбари соҳани ривожлантириш учун почта тизимини даромад келтирадиган соҳага айлантириш зарурлигини таъкидлади. Хусусий операторлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшимча хизматларни тақдим этиш орқали почта бўлимлари даромадини ошириш мумкинлиги айтилди.

Масалан, ҳозирги кунда электрон савдо ривожланмоқда. Интернет орқали сотиб олинган товарни эгасига етказиб беришга доим талаб бор. Қолаверса, юртимизга кириб келган халқаро ташувчи компанияларнинг ҳудудларда филиаллари йўқ. Бу имкониятлардан оқилона фойдаланиб, почта жўнатмалари ва маҳсулотларни якуний манзилга етказиб беришни йўлга қўйиш яхши самара беради.

“Почта соҳасидаги энг асосий вазифа одамларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилишдир”, – деди президент.

Йиғилишда якуний манзилга етказиш тизимини туманларда тажрибадан ўтказиб, келгуси йил 1 мартдан вилоят марказларида, 1 июлдан мамлакат бўйича жорий этиш режаси белгиланди. Бунинг учун жўнатмаларни қабул қилиш, саралаш ва онлайн кузатиш имконини берувчи автоматлашган ахборот тизимини ишга тушириш кераклиги таъкидланди.

Празднование Дня авиации и космонавтики в регионах России - Sputnik Ўзбекистон
"Тезкор почта" хизмати бутун Ўзбекистон бўйича ишга тушди

Шунингдек, шу йил якунигача миллий онлайн савдо майдончасини жорий этиш бўйича топшириқ берилди. Бу тизим орқали тадбиркорлар ишлаб чиқарган маҳсулотини республика бўйича савдога чиқаради, миллий оператор уларни манзилига етказиб беради. Бунда “Ўзбекистон почтаси” харидор ва сотувчи ўртасида кафил бўлади. Шу мақсадда келгуси йили Тошкент шаҳрида логистика марказини ташкил этиш зарурлиги қайд этилди. 

Соҳа даромадини таъминлаш учун яна бир манба – унча мураккаб бўлмаган давлат хизматларини почта бўлимларида ҳам йўлга қўйиш. Шу нуқтаи назардан, “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг олис ҳудудлардаги 300 та бўлинмасида 13 хил давлат хизмати кўрсатишни ташкил этиш бўйича топшириқ берилди. Шунингдек, дастлаб Сергели, Янгиқўрғон ва Тошкент туманларидаги почта бўлинмаларида нақд пул инкассацияси, пластик карта амалиёти каби банк хизматларини жорий этиш вазифаси қўйилди.

Мутасаддиларга босма нашрларни қўллаб-қувватлаш учун матбуот тарқатиш тизимини ривожлантириш, даврий нашрларга онлайн обуна хизматини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Янгиликлар лентаси
0