Қирғизистонликлар Ўзбекистонга эркин киришлари мумкин – Чегара қўшинлари

© Sputnik / Табылды КадырбековПограничник на смотровой вышке. Граница Кыргызстана
Пограничник на смотровой вышке. Граница Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Ўзбекистон 6 октябрдан Қирғизистон ва учинчи давлатлар фуқароларининг республикага киришига чеклов жорий этгани ҳақида хабар пайдо бўлганди.

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистон билан чегарани эркин кесиб ўтишлари мумкин, учинчи мамлакат фуқаролари учун чекловлар коронавирус пандемияси муносабати билан карантин режими туфайли сақлаб қолинган. Бу ҳақда Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинлари вакили маълум қилди.

Аввалроқ Sputnik Қирғизистон нашри Қирғизистон Давлат чегара хизмати матбуот хизмати таянган ҳолда Ўзбекистон 6 октябрдан Қирғизистон ва учинчи давлатлар фуқароларининг республикага киришига  чеклов жорий этганини ҳақида хабар қилган эди.

“Чегара қўшинларимиз чизиғи бўйича Қирғизистон аҳолиси учун ҳеч қандай чеклов жорий этилмаган”, - деди Чегара қўшинлари вакили РИА Новости билан суҳбатда.

У Ўзбекистон фуқаролари ҳам монесиз Қирғизистонга киришлари мумкинлигига аниқлик киритди.

Сооронбай Жээнбеков - Sputnik Ўзбекистон
Жээнбеков ҳокимиятни ноқонуний эгаллаб олишга уриниш ҳақида маълум қилди

Агентлик суҳбатдоши 1 сентябрдан бошлаб ўзбек-қирғиз чегарасида карантин туфайли ёпилган ўтказиш пунктлари яна ишини қайта тиклаганини эслатиб ўтди.

“Учинчи мамлакат фуқаролари учун чекловлар ҳозирча сақланиб қолинмоқда”, - дея қўшимча қилди идора вакили.

5 октябрь куни Бишкекнинг марказий Ала-Тоо майдонида республика парламентига ўта олмаган партиялар тарафдорларининг норозилик намойишлари бошланди. Ўша куни кечқурун митингни тарқатишга уриниш вақтида норозилик акцияси намойишчилари ва куч тузилмалари ўртасида тўқнашувлар бошланди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, тўқнашувларда 590 киши жабрланди. Бир нафари ҳалок бўлган.

6 октябрь куни Қирғизистон МСК сайлов натижаларини ҳақиқий эмас деб топди.

Янгиликлар лентаси
0