Ўзбекистонда коронавирус: 6 октябрь асосий хабарлари

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишГоспиталь COVID-19 в ГКБ № 52
Госпиталь COVID-19  в ГКБ № 52 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сутка давомида 265 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 59 343 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Самолёты - Sputnik Ўзбекистон
Росавиация Ўзбекистонга парвозларни амалга оширишга рухсат берди

Бир сутка давомида 265 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 59 343  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 96 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Наманган вилоятида, 20 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 307 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 56 058 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 94 фоиз.

Айни пайтда 2 796 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 489 киши пандемия қурбони бўлди.

Алоҳида шифохоналар

Кузатувларга кўра, коронавирус касаллигидан кейин баъзи шахсларда анча вақтгача у ёки бу клиник белгилар сақланиб қолаяпди. Кун тартибида турган мазкур ўта жиддий масала мутасаддилар диққат марказида бўлиб, коронавирус касаллигига чалинган ва ёндош касалликлари бўлган шахслар учун алоҳида шифохоналарни ажратиш, касаллик оғир ва ўрта оғир кечган шахслар учун реабилитация марказларини очиш, ҳозирнинг ўзида бир неча шифохоналарни айнан фаолиятнинг шу тури билан шуғулланишга ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков маълум қилди.

Имбирь - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусни даволашда занжабилни дорилар ўрнида қабул қилса бўладими?

Сўнгги пайтларда тиббиёт ходимларининг оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларида кўп ишлатилаётган “микст-инфекция” иборасининг мазмунига изоҳ берилди.

“Микст-инфекция” дегани, бир пайтнинг ўзида иккита инфекция, мисол учун, коронавирус + грипп, коронавирус + қизамиқ, коронавирус + парагрипп, коронавирус + ўткир респиратор касалликлар деганидир, – дейди Н.Отабеков. – Ҳаво томчиси инфекциялари авж оладиган мавсус яқин. Шу боис, бу каби ҳолатлар кузатилиши табиий.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 35,7 миллиондан ошди, 1 миллиондан ортиқ  киши вафот этди, 26,9 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (7,7 млн), Ҳиндистонда (6,7 млн), Бразилияда (4,9 млн).

Янгиликлар лентаси
0