Энг хавфли COVID-19 беморлари маълум қилинди

© Sputnik / Александр Гальперин / Медиабанкка ўтишГоспиталь COVID-19 в больнице № 122 им. Л. Г. Соколова
Госпиталь COVID-19 в больнице № 122 им. Л. Г. Соколова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик инфекционист Татьяна Калугина қайси тоифадаги COVID-19 беморлари атрофдагилар учун ўта хавфлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Екатеринбург соғлиқни сақлаш бошқармаси бош болалар инфекционисти Татьяна Калугина қайси тоифадаги COVID-19 беморлари атрофдагилар учун ўта хавфлигини айтди.

Персонал в масках во время отдыха на Пекинском международном автошоу - Sputnik Ўзбекистон
COVID-19 дан ҳимояланишдаги “энг хавфли предмет” айтилди

Шифокорнинг таъкидлашича, бундай тоифага коронавирусни енгил бошдан кечирувчи беморлар киради. Чунки улар оғир аҳволдаги беморларга қараганда узоқроқ муддат вирус ташувчилари бўлишади. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳолат барча ёшдаги гуруҳларда, жумладан, болалар орасида кузатилмоқда.

Калугинанинг сўзларига кўра, ҳозир шаҳардаги 11-сонли болалар клиник касалхонасида 70 фоизгача болалар касалликнинг ҳеч қандай ташқи аломатларисиз бўлиб турибди, аммо уларга жавоб бериш мумкин эмас. Чунки улар атрофдагиларга вирусни юқтиришлари мумкин.

Сўнгги маълумотларга қараганда, дунё бўйлаб 36,4 миллиондан зиёд киши коронавирус билан касалланган. Вирус қурбонлари сони 1 млн 60 мингдан ошган. Энг кўп касалланиш АҚШ (7,7 млн), Ҳиндистон (6,8 млн), Бразилия (5 млн), Россия (1,2 млн) ва Колумбияда (877 минг) қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0