13:33 01 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Жамият
Ҳавола олиш
672 0 0

"Победа" Самарқанд, Бухоро ва Фарғонага парвозлар амалга ошириш Росавиациядан учун русат олди. Энди бўлса Ўзбекистон фуқаро авиацияси агентлигидан рухсатнома олиши керак.  

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Россия Ҳаво транспорти федерал агентлиги (Росавиация) “Победа” авиакомпаниясига Ўзбекистонга парвозлар амалга ошириш учун рухсат берди. Ушбу ҳақидаги ҳужжат агентлик расмий сайтида чоп этилган.

“Рухсатнома – бу авиакомпанияга халқаро йўналишлар бўйича парвозлар амалга ошириш ҳуқуқидир. Ушбу ҳуқуқдан авиакомпания пандемия туфайли киритилган чекловлар бекор қилинганидан сўнг фойдаланиши мумкин”, - дейилган ҳужжатда.

Росавиация Победа авиакомпаниясига қуйидаги йўналишлар бўйича парвозлар амалга оширишга рухсат берган:

  • Новосибирск — Самарқанд;
  • Екатеринбург — Самарқанд;
  • Санкт-Петербург — Бухоро;
  • Москва — Нукус;
  • Москва — Бухоро;
  • Қозон— Наманган — Қозон;
  • Екатеринбург — Наманган — Екатеринбург;
  • Новосибирск — Фарғона;
  • Екатеринбург — Фарғона;
  • Москва — Қарши;
  • Москва — Навои;
  • Москва — Урганч.

Ушбу парвозларни амлга ошириш учун “Победа” Ўзбекистон фуқаро авиацияси агентлигидан рухсатнома олиши керак.  

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистондан Россия, Беларус, Буюк Британия, Миср, Қозоғистон, Қирғизистон, БАА, Туркия, Швеция ва Жанубий Кореяга парвозлар қисман тикланган.

Парвозларга фақат 72 соат олдин коронавирусга тПЗР ташҳиси топширган ва манфий натижага эга бўлган йўловчилар қўйилади. Ўзбекистонга келган йўловчилар 2 ҳафта давомида ўзини ўзи яккалаш тартибига риоя қилиши керак бўлади.

Асосий мавзулар