13:29 01 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Жамият
Ҳавола олиш
266 0 0

Тошкент метро бекатлари ва 1000 дан ортиқ автобуслар - йўл ҳақи тўловларини ягона транспорт карталари ва NFC банк карталари орқали амалга ошириш имкониятини берувчи статционар валидаторлар билан жиҳозланган.

ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Ноябр ойидан бошлаб Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади. Бу ҳақида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Хабарда айтилишига кўра, ушбу тартиб жамоат транспортида нақд пулдан воз кечиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Йўловчиларнинг ягона транспорт карталари орқали автоматлашган йўл ҳақи тўловини амалга ошириш тизимининг ишлаб кетишини тезлаштириш, жамоат транспортида нақд пул муомаласидан воз кечиш мақсадида 2020 йил 1 ноябрдан Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилишини маълум қиламиз, - дейилган расмий хабарда.

Бугунги кунда Тошкент метрополитенининг барча линияларидаги бекатлар йўл ҳақи тўловларини ягона транспорт карталари ва NFC банк карталари орқали амалга ошириш имкониятини берувчи статционар валидаторлар билан жиҳозланган.

Ундан ташқари, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга қарашли 1000 дан ортиқ автобусларнинг барчаси электрон карталар орқали тўловларни амалга ошириш имконини берувчи мобил ва статционар валидаторлар билан тўлиқ таъминланган.

Эслатиб ўтамиз,2019 йил 25 ноябр ойида Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори имзоланган эди. Унинг доирасида 2020 йил 3 январдан эътиборан ягона транспорт карталари муомалага чиқарилган эди.

 

Асосий мавзулар