Ўзбекистонда коронавирус: 8 октябрь асосий хабарлари

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишЛечение больных с COVID-19 в ЦКБ "РЖД-Медицина"
Лечение больных с COVID-19 в ЦКБ РЖД-Медицина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сутка давомида 238 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60 026 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

SARS-CoV-2 вируси кўринишидаги ширинлик, Прага. 
 - Sputnik Ўзбекистон
"Менга бир дона вирус": антиқа "Корона" ширинлик

Бир сутка давомида 238 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60 026  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 107 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 269 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 56 837 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 94 фоиз.

Госпиталь COVID-19 в больнице № 122 им. Л. Г. Соколова - Sputnik Ўзбекистон
Энг хавфли COVID-19 беморлари маълум қилинди

Айни пайтда 2 693 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 496 киши пандемия қурбони бўлди.

Янги парвозлар

Россия Ҳаво транспорти федерал агентлиги (Росавиация) “Победа” авиакомпаниясига Ўзбекистонга парвозлар амалга ошириш учун рухсат берди. Победа авиакомпанияси республиканинг Самарқанд, Бухоро, Нукус, Наманган, Фарғона, Қарши, Навоий, Урганч шаҳарларига парвозларни амалга ошириш режалаштирилган.

Шунингдек, “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Россиянинг Қозон, Самара ва Новосибирск шаҳарларидан Тошкентга қўшимча чартер қатновларини амалга оширади.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 36,4 миллиондан ошди, 1 миллион 60 мингдан ортиқ  киши вафот этди, 27,4 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (7,8 млн), Ҳиндистонда (6,8 млн), Бразилияда (5,0 млн).

 

Янгиликлар лентаси
0