13:34 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Жамият
Ҳавола олиш
85 0 0

Низомга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қатор почта жўнатмалари Ягона миллий тизим орқали йўлланади.

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Ўзбекистонда почта жўнатмаларини онлайн кузатиш мумкин бўлади. Ҳукумат қарори билан тегишли низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қуйидаги почта жўнатмалари Ягона миллий тизим орқали йўлланади:

юридик ва жисмоний шахслар номига юборилувчи хат-хабарлар, шу жумладан, улар томонидан йўлланган мурожаатларга ёзилган жавоб хатлари;

- тўлов хабарномалари ва билдиришномалар;

- чақирув қоғозлари, суд хабарномалари ва процессуал ҳужжатлар;

- давлат хизматларини кўрсатишнинг натижалари;

- маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жаримага тортиш тўғрисидаги қарорлар.

Ягона миллий тизим орқали почта жўнатмаларини етказиб бериш билан боғлиқ хизматлар шартнома асосида амалга оширилади.

Ҳар бир почта жўнатмаси тўғрисидаги маълумот Ягона миллий тизимдан онлайн кузатиб борилиши мумкин.

Ягона миллий тизимга электрон тарзда тушган почта жўнатмалари автоматик равишда тегишли манзиллар бўйича почта алоқаси боғламаларига тарқатилади.

Тегишли почта алоқаси боғламаларига электрон шаклда тушган почта жўнатмалари қоғоз кўринишида чоп этилиб, манзиллар бўйича жўнатилади.  

Қоғоз кўринишида чоп этилган почта жўнатмаларини қабул қилувчига етказиб беришнинг имконияти бўлмаганда жўнатма 6 ой давомида сақланади.

“Ўзбекистон почтаси” АЖ Ягона миллий тизим оператори ҳисобланади.

Ҳуқуқий жиҳатдан аҳамиятли бўлмаган хат-хабарларни етказиб бериш жараёни босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.

Асосий мавзулар