02:12 24 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1225)
213 0 0

Таъкидланишича, бу дорини тиббий кўрсатмасиз пала-партиш ва юқори дозада ишлатиш буйрак етишмовчилиги, ўткир нафас етишмовчилиги, кўнгил айниши ва қабзиятни келтириб чиқаради

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши қўлланаётган дори воситаларининг ножўя таъсирларидан огоҳлантирди.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтгача COVID-19 ни самарали даволаши кафолатланган препарат топилгани йўқ. Шунга қарамасдан, COVID-19 ни  даволашда яхши натижа кўрсатаётган дори воситалари мавжуд бўлиб, бундай дорилар орасида ҳозирда энг машҳури “Ремдесивир” ва “Фавипиравир” дейиш мумкин.

Ҳақиқатан ҳам шу дорилар коронавирусни енгишда ёрдам бераяптими?

ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев ушбу саволга жавоб қайтарди.

Унинг сўзларига кўра, “Ремдесивир” вирусга қарши препарати 2015 йил АҚШда  яратилган бўлиб, Африкада тарқалган “Эбола” вирусига қарши қўлланилган. Ўтган вақт орасида “Ремдесивир” ўзининг ижобий натижаларини ҳам берди. Шу сабабли коронавирусни даволашда бутун дунёда қўлланилмоқда. Ҳозирда “Ремдесивир” препарати Ўзбекистонда ҳам  “Ремдесса” номи билан ишлаб чиқарилмоқда.

Коронавирусни даволашда яна бир кенг қўлланилаётган дори воситаси бу – “Фавипиравир”. У Японияда “Авиган” номи билан 2014 йилдан “Fujifilm Toyama Chemical” компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган грипп касаллигига қарши дори воситаси бўлиб, гриппни даволашда бошқа препаратлар таъсир кўрсата олмаганида заҳира препарати сифатида татбиқ этилган. “Фавипиравир”нинг биологик актив моддаси бир қатор вирусларнинг кўпайишини блоклайди. Бу препарат ҳам Африкада “Эбола” вирусини даволашда кенг қўлланилган. 2020 йилнинг февраль ойидан бошлаб Япония клиникаларида  коронавирусни даволашда кенг кўлланилиб келинмоқда.

“Ремдесивир” ва “Фавипиравир” вирусга қарши дори воситалари синов вақти ва даволаш муолажалари даврида ўзини ижобий намоён этмоқда. Даволаш кунлари қисқармоқда, беморлар аҳволи сезиларли даражада яхшиланмоқда.

—  Аммо бу дори воситаларининг ножўя таъсирлари ҳақида ҳамма ҳам билмайди...

—  Тўғри, Японияда “Авиган” (“Фавипиравир”) дори воситаси фақат буюртма асосида клиникаларга етказиб берилади. “Ремдесивир” вирусга қарши дори воситаси эса фақатгина стационар шароитида қўллашга мулжалланган. Чунки “Ремдесивир” дори воситаси “COVID-19” касаллигининг ўрта оғир ва оғир шаклида беморларга тавсия этилади. Сабаби барча дори воситалари сингари ушбу дори воситасининг ҳам фойдали ва зарарли тарафлари мавжуд. Жумладан, тиббий кўрсатмасиз пала-партиш ва юқори дозада ишлатиш буйрак етишмовчилигини келтиради, жигар ферменти “АлТ”нинг ошишига олиб келади, ўткир нафас етишмовчилиги, кўнгил айниши ва қабзиятни чақиради.

“Фавипиравир” дори воситаси касалликни енгил ва ўрта оғир кечиш даражасида фақат шифокор назорати остида тавсия этилади. Сабаби “Фавипиравир”ни вирус юкламаси кўп бўлганда ва фойдаси зараридан устун деб топилгандагина тавсия этилади. Уни ҳомиладор аёллар қабул қилганда боланинг кўп нуқсонли туғилишига сабаб бўлиши мумкин. Буйрак етишмовчилигини чақиради. Ҳаракат функцияларини бузади.

Ачинарлиси, санаб ўтилган ножўя таъсирига қарамай, аҳоли  орасида “Ремдесивир” ва “Фавипиравир” дори воситаларини ишлатишга хоҳиш ортиб бормоқда. “COVID-19” касаллиги билан  “асоратланган” ҳолатда тиббиёт муассасаларига мурожатлар кўпайиб кетди. Бунга эса билиб-билмасдан кўп миқдорда ва керак бўлмаган ҳолатда юқорида санаб ўтилган дори воситаларини ўзбошимчалик билан қабул қилиш сабаб бўлмоқда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1225)

Асосий мавзулар