00:31 24 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB134.34
  • EUR12294.55
  • USD10390.93
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1279)
97 0 0

Етти ҳудудда яна 115 кишида коронавирус аниқланди. Бир киши коронавирусдан вафот этди. Жами қурбонлар сони 510 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 115 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 61 534 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг:

  • 55 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 14 нафари Наманган вилоятида;
  • 13 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 10 нафари Жиззах вилоятида;
  • 10 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 4 нафари Навоий вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 510 кишини ташкил этмоқда.

Шу пайтга қадар 58 427 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2 597 нафар даволанмоқда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1279)

Асосий мавзулар