13:42 01 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Жамият
Ҳавола олиш
40110

“2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги президент фармони тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланади: 2 сентябрь-пайшанба; 3 сентябрь - жума.

2021 йилда дам олиш куни 27 март-шанба 22-март-душанба кунига кўчириш режалаштирилган.

2021 йил 2 январь-шанба, 4 сентябрь - шанба ва 22 март-душанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланади.

Ҳужжатда ёзилишича, бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини икки иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади.

Ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга ушбу Фармонда белгиланган қўшимча дам олиш куни қўшилади.

Ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда ўн беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

Асосий мавзулар