Етти ҳудудда яна 120 дан зиёд киши коронавирус билан касалланди

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишВрач бригады скорой медицинской помощи
Врач бригады скорой медицинской помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 61 859 нафарга етди. Қурбонлар сони 512 кишини ташкил этмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 121 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 61 859 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг:

  • 64 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 16 нафари Наманган вилоятида;
  • 11 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 8 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 6 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 5 нафари Хоразм вилоятида орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлари сони 512 кишини ташкил этмоқда.

Шу пайтга қадар 58 763 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2 584 нафар бемор даволанмоқда.

Янгиликлар лентаси
0