Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш жорий этилади

© AFP / YURI KORSUNTSEVУзбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте
Узбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йил 1 декабрдан босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилади.

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. “Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар жорий этилади:

  • 2020 йил 1 декабрдан босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими;
  • 2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб тегишли умумтаълим фанини (чет тили бундан мустасно) билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификатга эга бўлган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда ОТМ бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл бериш тартиби.

Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш қуйидаги муддатларда жорий этилади:

  • 2020 йил 1 декабрда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанлари бўйича;
  • 2021 йил 1 февралда кимё ва биология фанлари бўйича;
  • 2022-2024 йилларда физика, география ва тарих фанлари бўйича.

Сертификат бериш учун тест саволлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан тузилади.

Қарор билан Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Пробный ЕГЭ по русскому языку - Sputnik Ўзбекистон
Янги формат: Ўзбекистон мактаб ўқувчилари орасида тест синовлари тизимини жорий этмоқда

Унга мувофиқ, сертификат бериш Давлат тест маркази томонидан тўлов асосида амалга оширилади.

Сертификат бериш учун талабгордан ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари (334 500 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

Сертификат тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга берилади.

Сертификат тест синовидан ижобий натижага эришган талабгорга тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида Давлат тест маркази директорининг буйруғи асосида электрон шаклда берилади. Талабгор сертификатни шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0